Зоҳиршох Жўраевдан ваъда қилинган тарона

Сана: 17.02.2021 1051

Зоҳиршох Жўраевдан ваъда қилинган тарона

Хонанда Зоҳиршох Жўраев ваъда қилганидек,  премьераларни бошлаб юборди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган мусиқий асар “Дилозорман” деб номланади. Композиция тақдим этилганидаёқ мухлислар қалбини забт этишни бошлади. 

Зоҳиршох Жўраевнинг сўнгги йилларда тақдим қилган хитларига қараб айтиш мумкинки, у қандай қўшиқлар мухлисларига ёқишини жуда яхши билади. “Дилозорман” ҳам сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Хонанда ҳам янги тақдим этиладиган мусиқий асарлари барчага бирдек ёқишига яхши ният билан катта умид боғлаган. Ҳали бу бошланиши, олдинда яна кетма-кет премьералар бизни кутмоқда. Ҳозирча янги ижод маҳсулидан баҳра оламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol