Ойбек ва Нигорадан уйғур мухлисларга туҳфа
Бир неча кун олдин Ойбек ва Нигорадан бир нечта янгиликлар шодасини тақдим этган эдик. Бугун ҳам бу жуфтликнинг ижодидаги хабарларга тўхталамиз. Нигоранинг берган маълумотига кўра уларнинг қизалоқларга бағишланган таронаси аллақачон тайёр бўлган. Қолаверса яна бир совға мухлисларини кутмоқда. Бу ҳақида Ойбекнинг ўзидан эшитамиз: Голос
-Уйғур мухлисларимиз томонидан бизга бир тарона юборилди. Улар шу қўшиқни бизнинг ижроимизда тинглашни исташди. Биз эса айнан бу қўшиқни ижро қилишга ҳаракат қилдик. Мазкур ижод маҳсулимиз нафақат уйғур мухлисларимизга балки барча тингловчиларга манзур келади деб умид қиламиз. Тарона “Сеҳрли олма” деб номланган эски уйғур эртагидан олинган. Тез кунда таронани тақдим этамиз.
Демак Ойбек ва Нигорадан олдинда сиз-у бизни кетма кет премьералар кутмоқда. Биз эса ижодкорларга куч-қувват тилаган ҳолда Лола Аҳмедованинг ижодидаги хабарларга назар соламиз.