Нигина Набиевадан навбатдаги қўшиқ

Сана: 15.02.2021 1846 қайноқ

Нигина Набиевадан навбатдаги қўшиқ

Бир қатор қўшиқлари билан йиллар давомида мухлислар қалбини забт этиб келаётган латофатли хонанда Нигина Набиева бугун яна бир таронасини тақдим этиш арафасида. Композиция номи “Аламжон”.  Бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси устида хонанданинг ўзи ишлаган. Жасур Бадалбоев томонидан эса мусиқий сайқал берилган. “Азизларим ижодимнинг бу бир шингили. Энг сара қўшиқлар ҳали олдинда. Ўйлайманки, бу тарона ҳам юрагингиздан ўз ўрнини топади. Кетган вақтим ва меҳнатим беҳуда бўлмаганини эса сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиздан  хулоса қиламан.” – дейди Нигина Набиева. Демак, олдинда премьера кутмоқда. Бугун тинглаб баҳо берамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol