Муҳаммад Алининг ижодида нима гап?

Сана: 10.02.2021 1028 қайноқ

Муҳаммад Алининг ижодида нима гап?

Актёр ва хонанда Муҳаммад Али Наврўзов хабарингиз бор ўз ижодини Али тахаллуси остида давом эттирмоқда. Бир нечта фильмлардаги такрорланмас роллари билан мухлисларни қалбини забт этган Али хонандалик фаолиятини ҳам бирдек олиб бормоқда.

Муҳаммад Алининг ижодида нима гап?

У “Сени сўрайди юрак” номли қўшиғи учун Дубайда клип суратга олдирди. Ушбу видео асар тез кунда халқимизга армуғон қилинади.  Шунингдек, Али “Маликам” сериалининг иккинчи фаслида ҳам суратга тушяпти. Ҳозирда съёмка жараёнлари қизғин кетяпти. Ушбу сериал ва унинг бош қаҳрамонлари ҳақида Зебо Наврўзова шундай дейди:

“Маликам” сериали шунчалик машхур бўлдики, қисқа вақт ичида иккинчи  фаслни бошлашга мажбур бўлдик. Албатта бу ерда ёшларнинг севимли актёри, севимли қаҳрамони Муҳаммад Али бош ролни ижро қиляпти. Қолаверса театр ва кино актёрлари жалб этилган. Жудаям кўп томошабинлардан келган савол бу  “Шоқол” фильмидан кейин яна шундай экшн йўналишида фильмлар чиқадими? Албатта. Ҳозирда биз “Итлар қўрғони” фильмини ҳам бошлаб қўйганмиз. Март-апрель ойида тасвирга олиш ишларини режалаштирганмиз. Ҳозирги пайтда фақатгина биз жамоамиз билан “Маликам” сериали устида қизғин съёмка жараёнларини олиб боряпмиз.”

Ўйлаймизки, янги кинолар ва сериаллар янада омадли бўлади. Алининг ижодига эса улкан зафарлар тилаймиз.

Муҳаммад Алининг ижодида нима гап?

Муҳаммад Алининг ижодида нима гап?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol