“Солнце на вкус”нинг Ўзбекистондаги съёмка жараёнлари тугади
Сана: 02.06.2021
1325
Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Спутник Восток продакшн” кинокомпанияси билан биргаликда суратга олинаётган “Солнце на вкус” (“Қуёш лаззати”) ко-продукция фильми суратга олиш ишлари ниҳоясига етди. Мазкур фильм фантазия жанрида бўлиб, қаҳрамонларнинг қизиқарли саргузаштларидан иборат. Тасвирга тушириш жараёнлари Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида бўлиб ўтди. Фильмнинг қолган эпизодлари эса Москвада тасвирга олиниши режалаштирилган.