Ҳулкар Абдуллаева қизғин ижод палласида

Сана: 01.02.2021 1245

Ҳулкар Абдуллаева қизғин ижод палласида

Ҳулкар Абдуллаева шу кунларда бир қатор ғоялар устида иш олиб бормоқда. Ўзига хос ва теша тегмаган мавзуларда қўшиқлар яратиш айнан шу хонандага хос десак адашмаймиз. Навбатдаги ёзилаётган  мусиқий асарлар ҳам сўзимизнинг яққол исботи бўла олади. Бир неча кун олдин Ҳулкар Абдуллаева билан боғланганимизда, 2021 йилдаги режалари жудаям катта эканини ва бу йилда бутунлай ўзгача йўналишда ижод қилишини  айтиб ўтганди. У аллақачон юқорида айтиб ўтганимиздек бир нечта мавзуларда қўшиқлар ёзишга киришган. Улардан бирининг ишчи номи “Сонга на”. Номидан билиш мумкинки тарона хоразмча. Унинг айтишича қўшиқ номи ўзгариши ҳам мумкин. Ҳулкар Абдуллаева янги қўшиқларини Тимур Раҳмонов ва Валихон Зайнобиддинов билан ҳамкорликда ёзяпти. Тез кунда эса премьера.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol