Бунёдбек Саидовнинг икки йиллик нияти амалга ошди
Сана: 29.01.2021
2614
Хонанда Бунёдбек Саидов икки йилдан буён ният қилиб, амалга оширолмай юрган таронасини ниҳоят ёзишга киришди. Қўшиқ номи "Иншааллоҳ". "Яратганнинг ҳар бир берган куни неъмат, ҳар бир берган кунида ҳислат бор. Яхши ният билан бошланган ҳар бир кун чиройли.
Ота-она, фарзандларимиз, яқинларимиз ёнимизда эканлиги, юртимиз тинчлиги тараннум этилган бу қўшиғимизда"-дейди Бунёдбек Саидов. Тез кунда премьера қилинадиган мусиқий асарни кутинг. Чиройли номидан маълумки, кутишга арзийдиган ижод маҳсули бўлади.