Юлдуз Усмонованинг қолдирилган концерти давом этади
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг яккахон концерт дастури пандемия сабабли қолдирилган эди. Концерт орадан бир ўтиб, яна давом этади.
Жорий йилдаги концерт ҳам, ўзгача шукуҳда, янгиликларга бой концерт бўлади. Янги дастур “Юрак” деб ном олди ва 10 мартдан 25 мартгача давом этади. Чипта ҳарид қилиб, концертни бир йил мобайнида интизорлик кутганлар учун бу хабар хақиқатдан ҳам қувончли бўлди. Қўлимиздаги чипталар ўтадими йўқми деб йил давомида хонандага мурожаат йўллаб турган мухлислар бемалол концертга келаверасиз. Чунки карантинга қадар сотилган чипталар ўтади. Сотиб олишга улгурмаганлар ёки бу йил ҳам концертга тушишни истаганлар учун касса ишлайди. Юлдуз Усмонованинг концерт дастурлари ҳақида янада тўлиқроқ маълумотларни кейинги янгиликларимизда кутинг.