Шоира Отабекованинг сирли дуэтдоши ким?

Сана: 13.01.2021 2028 қайноқ

Шоира Отабекованинг сирли дуэтдоши ким?

Ўзбек санъати оламида ўзига хос ўрин эгаллаган хонандамиз Шоира Отабекова янги қўшиқлар  устида ишлаётганини маълум қилди. Унинг айтишича ҳозирда бир эмас, бир нечта қўшиқлар тайёр экан. 

Шоира Отабекованинг сирли дуэтдоши ким?

Уларнинг ичида рус тилида куйлангани бор. Қолаверса Шоира Отабекова иккита дуэт ҳам куйлашга улгурди. Бундан кўриниб турибдики, хонанда йил бошидан белни махкам боғлаб ижод қилишга киришган. Ҳа айтганча дуэтдошлардан бири ҳозирча сир. Иккинчиси эса Акбар Атамуҳаммедов. Кўпчиликка маълумки, янги йил давстурларида Шоира Отабеванинг “Дилим узра” номли қўшиғини ижро қилишган. Талаб ва истакларга биноан ушбу дуэтни халқимизга ҳам тақдим қилишни лозим топишган. Ҳаттоки видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилган. Шоира Отабекованинг дуэтлари ичида Абдували Ражабов билан куйлаган “Сени эсласам” таронаси жуда ҳам хит бўлган ва бугунги кунда  шлягер тароналар қаторидан ўрин эгаллаган. Ҳозиргача тингловчилар бу дуэтни мазза қилиб эшитишади. Шундай эмасми? Хўш, янги дуэтлар қандай натижа берар экан? Албатта фикрларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Шоира Отабекованинг сирли дуэтдоши ким?

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol