Умидахонни 6 йил кутган қўшиқ
Хонанда Умидахон йил бошидан ижодига катта эътибор қаратди. У янги бир нечта тароналар ёзишга улгурди. Улардан бири “Ёмғир” номли сокин қўшиқдир. Хонанда бу композицияни Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда ёзди. “Бу қўшиқни 6 йил олдин эшитган эдим. Менга жудаям ёққанди. Ўша пайтда бу мусиқий асарни ололмаган эдик ва бошқасини танлагандик. Шу кунгача ўша қўшиқнинг ғояси ёдимда қолган. Элдор Қаюмовнинг ёнларига бориб, барча архивларини кўздан кечирдик. Буни қарангки, шу тарона менга насиб қилган экан. 6 йил давомида бошқа хонандаларга ёқиб, сотилиб ҳам кетмаган экан. Жудаям хурсанд бўлиб кеттим ва дарҳол шу қўшиқ устида ишлашга киришдик. Янаям жонлантириб ёздик. Тарона учун видеоклип ҳам суратга олишни режалаштирганмиз. Режиссёр Сарвар Исаев ҳозирда клип ғояси устида ишлаяптилар, ғоя деярли тайёр десак ҳам бўлади. Тез кунда съёмка жараёнларини ҳам бошлаб юборамиз” – дейди Умидахон бизга берган маълумотида. Қўшиқ ва клипни биргаликда премьера қилишни кўзлаган хонанда Умидахонга ва унинг ижодий жамоасига омад тилаймиз.