Юлдуз Турдиева Озарбайжонча қўшиғини премьера қилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Озарбайжон тилида куйланган янги таронасини тақдим қилди. "Нан кўр адам" деб номланган мусиқий асар халқимиз томонидан илиқ қарши олинди. Хонанда таронани яратишда турк ва озарбайжонлик ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган. Қўшиқнинг сўзи Али Қафарли Айдиноглу, мусиқаси Ҳажи Назим ва аранжировкаси Элсен Ахундов томонидан яратилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Юлдуз Турдиева бу тилда яна бир қўшиқни тез кунда тақдим этади. У Барчанинг севимли киносига айланган машхур "Қайнона" фильмида ижро қилинган "Би Би Жан" деб номланган саундтрекни янги талқинда ижро қилган. Умид қиламизки, бу тароналар мухлисларга манзур келади.
Сайтдаги маълумотлар кўчирилганда ёки фойдаланилганда сайтга ҳавола кўрсатилиши шарт! Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.