Халқаро Осиё кинофестивалида ўзбек фильмлари биринчи марта совринларга сазовор бўлишди.

Сана: 02.12.2019 1979

Халқаро Осиё кинофестивалида ўзбек фильмлари биринчи марта совринларга сазовор бўлишди.

 

Ёш ўзбек киноижодкорлари биринчи марта DigiCon6 Asia Awards 2019 фестивалининг совринларига эга бўлишга муваффақ бўлишди.
Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми Гонгконгда бўлиб ўтган DigiCon6 Asia Awards 2019 нуфузли халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалининг “Next Generation” номинациясида ғолиб деб топилди ва унга соврин билан бирга пул мукофоти ҳам берилди. Маҳлиёнинг фильми ёши 25 гача бўлган ёш Осиёлик режиссёрларнинг ишлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми эса фестивалнинг икки номинациясида соврин олишга эришди. Ушбу асар Осиё минтақасининг аъзо мамлакатлари орасида “Минтақа олтин ғолиби” соврини билан тақдирланди ва нуфузли фестивалнинг Гран-При совринидан кейинги ўринда турадиган совринни ҳам олди.
DigiCon6 Asia Awards 2019 фестивалида биринчи марта қатнашган ёш ўзбек кино усталарининг фильмлари томошабинлар ва ҳакамларни маҳлиё қилишга эришди.

Халқаро Осиё кинофестивалида ўзбек фильмлари биринчи марта совринларга сазовор бўлишди.

 

DigiCon6 Asia Awards 2019 халқаро қисқа метражли фильмлар кинофестивали Япония медиа гиганти TBS томонидан ташкил қилинади.
Ўзбеккино бош директори Фирдавс Абдухолиқов: “Ёш киноижодкорларимиз ғалабага эришганликлари айнан мамлакатимиз президентининг Японияга қиладиган давлат ташрифи олдидан содир бўлгани маъжозий маънога эга бўлди. Бундан бирмуддат олдин Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми Канн кинофестивалида Гран-при олишга мушарраф бўлган эди. Энди эса фильм Гонконгда ҳам юксак ғалабага эришди. Ушбу фильм Япониянинг марказий телеканалида намойиш қилинишини мамнунлик билан айтишим лозим. Бу эса японияликларнинг Ўзбекистон ҳақида билим ва маълумотларининг ривожига муҳим ҳисса бўлади” дея таъкидлади.
Ушбу кинофестивалда Япония, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань ороллари Таиланд ва Ўзбекистонлик ёш иқтидорли киноижодкорлари бирлаштирилганини алохида эътироф этиш лозим.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol