Шарқ гуруҳининг солисти Татьянадан ёқимли туҳфа

Сана: 31.05.2017 3615 қайноқ

Шарқ гуруҳининг солисти Татьянадан ёқимли туҳфа

Халқимизнинг севимли ижодкорларидан иборат бўлган Шарқ гуруҳи сўнгги кунларда қизғин ижод палласида. Бугун улар қайноқ ижод маҳсулларидан бирини мухлислар ҳукмига ҳавола қилдилар. Халқимиз учун янгилик сифатида тақдим этилган тарона “Ключик” деб номланади. Бироқ, бу сафар улар бирга эмас. Қўшиқни гуруҳ солисти Татьяна Зайцеванинг якка ўзи ижро қилган. Бу ҳолат сизни ажаблантириши мумкин. Хулоса қилишга шошилманг. Бу дегани, энди улар алоҳида ижод қилади дегани эмас.

Шарқ гуруҳининг солисти Татьянадан ёқимли туҳфа

Кейинги премьераларда севимли гуруҳингиз ижросидаги қўшиқларни кутишингиз мумкин. Тез кунда Татьяна ижросидаги бу мусиқий асар учун видеоклип тасвирга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади.  “Ключик” Мила Иосис сўзи, Адҳам Абдураимов мусиқаси ва Шуҳрат Зокиров аранжировкаси билан ёзилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol