Караван ансамблига 11 йил бўлди.
Сана: 18.11.2019
2290
қайноқ
Севимли ансамблимиздан бири бўлган “Караван” куни кеча ташкил топганига 11 йил бўлди. Шу муносабати билан ижодкорлар янги “Туғилган кун” деб номланган тарона ёзиб тугатди. Иброхим Жиянов сўзи, Улуғбек Мамасалиев мусиқаси, Шухрат Зокиров аранжировкаси хамкорлигида ёзилди. Ансамбль ижодкорларига катта муваффақиятлар тилаб қоламиз.