Мафтункор Шаҳзода 20 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида яккахон концерт дастурини тақдим қилди. Дастур кутилганидан ҳам аъло даражада ўтди. Ўрта Осиёнинг энг машхур юлдузини кўриш учун бутун Қирғизистонлик мухлислар ташриф буюришди. Аншлаг тарзда ўтган концертга келган томошабинларнинг меҳр-муҳаббати хонандани ҳайратда қолдирди. Мухлислар концертдан ўрин олган дилга яқин ва хит тароналарни севимли хонандаси билан дийдорлашиб, бирга куйлашганидан мамнун бўлишди.