Дилсўздан янги қўшиқ премьераси
Сана: 24.09.2019
1577
Аввалги хабарларимиз орқали хонанда Дилсўз янги қўшиқ устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. "Кетаркан" деб номланган мусиқий асарни у мухлисларини кўп куттирмай тақдим қилди. Тингловчиларни қизиқтириб қўйган композиция аъло даражада қарши олинди десак муболаға бўлмайди. Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан бўлган навбатдаги ҳамкорлик ҳам мувофаққиятли натижани бера олди деб айта оламиз. Ўйлаймизки, кўп сонли мухлисларга манзур келаётган қўшиқ, албатта халқимизнинг ҳар бир аҳли юрагидан муносиб ўрин эгаллайди.