Бепул метро кунида санъаткорлар йўловчиларни қувонтиришди

Сана: 19.09.2019 2393 қайноқ

Бепул метро кунида санъаткорлар йўловчиларни қувонтиришди

Дунёнинг 50га яқин мамлакатлари иштирок этадиган Европа Ҳаракатланиш Ҳафтасининг расмий иштирокчисига айланган Тошкент шаҳрида 19 сентябрь куни бепул метро куни ўтказилди. Бир қатор метро бекатларида санъаткорлар чиқишлари ва бошқа кўнгилочар дастурлар бўлиб ўтди. “Амир Темур” метро бекатидан “Юнус Ражабий” бекатига ўтиш ерости йўлида санъатшунослар ҳамроҳлигида расмлар галереяси очилди, “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” бекатларига ўтиш вестибюлида Тошкент метрополитени тарихига бағишланган тарихий фотокўргазма ташкил қилинди.

Бепул метро кунида санъаткорлар йўловчиларни қувонтиришди

 

Шунингдек Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари “Ойбек” метро бекатидан “Мингўрик” станциясига ўтиш жойида йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонлари учун “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидан ариялар ижро этишиб йиғилганлар олиқишига сазовор бўлишди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol