Дилноза Исмияминовадан онасига аталган совға
Сана: 14.07.2021
2004
Хонанда Дилноза Исмияминова айни дамда қизғин ижод уммонида. У бир нечта қўшиқлар устида ишламоқда. Улар ичида волидасига аталган тарона ҳам бор. Куни кеча хонанда айнан шу қўшиқни овоз ёзиш ишларини тугаллади. Мусиқий асарлар устида у Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан ҳамкорлик қилмоқда. Баҳодир Низомовнинг берган маълумотига қараганда, бу сафар Дилноза Исмияминова турли мавзуларга қўл урган. Ижодий фаолиятига катта эътибор бераётган хонандага омад тилаймиз ва премьералар кетма кетлигини кутиб қоламиз.