Қорақалпоғистон Республикасида "Маънавият фестивали" бўлиб ўтди.
Сана: 19.09.2019
1950
Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида "Маънавият фестивали" бўлиб ўтди. Фестивалнинг биринчи куни Нукус шаҳридаги Бердақ Ғарғабай ўғли ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши раҳбар ва ходимлари, шунингдек “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр раҳбари Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимовлар иштирок этди.