"Халқаро ҳунармандчилик фестивали" доирасида бепул галаконцертлар ва халқ сайллари ўтказилади
Маълумки, 11-16 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида "Халқаро ҳунармандчилик фестивали" бўлиб ўтади. Айни дамда иштирокчилар мазкур манзилга ташриф буюриб, фестивалга катта тайёргарлик кўришмоқда. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан ҳам ушбу фестиваль доирасида илк бор галаконцертлар, унутилмас шоулар ҳамда халқ сайллари ташкил этилади. Унда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Ҳаликов, Алишер Файз, Улуғбек Раҳматуллаев, эстрада хонандалари Шаҳзода, Шоҳруҳххон, Муниса Ризаева, Ботир Қодиров, Отабек Муҳаммадзоҳид ва бошқа кўплаб хонандалар иштирок этишади. Дастурлар Қўқон марказий истироҳат боғида, "Лесо" парк, "Абдулла Набиев" кинотеатри ва "Ҳамза" театрларида бўлиб ўтади. Ҳа айтганча, ушбу тадбирларга кириш бепул. Фестивал сайлларига ва тантаналарига марҳамат!