Зоирбек “Руҳсора” исмли қизларга атаб қўшиқ куйлади. Тарона ва клип премьераси
Бугунги кунда энг самарали ижод қилаётган ёш хонандалардан бири Зоирбек деярли ҳар куни вақтини студияда ўтказмоқда. Янги қўшиқлар устида ишлаб, видеоклиплар яратиш билан банд. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида Зоирбекнинг ҳали ҳеч қаерда янграмаган ижод намунаси илк бор жаранг сочди. Мазкур “Руҳсора” номли таронанинг сўзи ва мусиқаси истеъдодли ижодкор Сиёвуш Рамазонов томонидан ёзилган.
Радиотингловчиларнинг илиқ муносабатларига лойиқ кўрилган тарона учун суратга олинган видеога эса Науфал Юнусходжаев режиссёрлик қилган.
Операторлик вазифасини Жаҳонгир Ибрагимов бажарган. Махсус декорациялар қурилган катта павильонда тасвирга олинган клип трек йўналинишида яратилган. Мазкур янги видеоклипни айнан бизнинг сайтимиз орқали томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.