Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Сана: 01.08.2014 3048 қайноқ

Яқинда нафақат она юрти Хоразмда, балки Тошкентда ҳам етарлича мухлисларга эга бўлган Бунёдбек Саидов пойтахтимизда икки кунлик яккахон концерт дастурини тақдим этганди. Мазкур концерт давомида хонанда ижодидаги янги дуэтлардан бири илк марта жаранг сочган. 

“Дастингдан” номли тарона эстрадамизнинг кўзга кўринган вакиласи Манзура билан бирга куйланган. Аслида бу дуэт яратилиши тарихи билан қизиққанимизда, қўшиқ ёзиш таклифи Бунёдбек Саидов томонидан билдирилгани маълум бўлди. 

Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Манзура “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ўтказилаётган “Биз - буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивалида иштирок этиш учун Хоразмга гастроль сафари уюштирган вақтида Бунёд Саидов хонанда билан боғланиб, дуэт ёзиш таклифини билдирган. Бу сафар якунлангач, Бунёдбек Саидов Тошкентга шахсан ўзи ташриф буюриб, Манзура билан аниқ келишувга эриша олган экан. 

Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Бу борада маҳоратли Жасур Бадалбоев билан ҳамкорлик қилинган. Дуэт тарона ҳар иккала хонандага ҳам маъқул келиб, унга клип ҳам суратга олишни режалаштиришди. 

Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Яқинда олиб борилган суратга олиш ишларидан олинган эксклюзив фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Санжар Маткаримов режиссёрлигида ва Жаҳонгир Ибрагимов операторлигида тасвирга олинган видео учун павильонда махсус ўзига хос декорация яратилди. Ҳар иккала ижодкорнинг кўринишлари ҳам клипга монанд сирли ва ўзгача. 

Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Тез кунларда янги дуэт тарона ва унга ишланган видеоклипни сайтимиз орқали қарши оласиз.Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

 Манзура ва Бунёдбек Саидов дуэтига клип суратга олинди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol