Караван ансамбли янги ижод маҳсулини тақдим қилди

Сана: 06.08.2019 772

Халқимиз назарида бўлган гуруҳлардан бири бўлган "Караван" ансамбли халқимизни  юқори ҳароратли таронаси билан лол қолдирди. "Қадам" деб номланган мусиқий асар ансамблнинг кайфиятни кўтарувчи, рақсбоп ижод маҳсулларидан ҳисобланади. Халқимиз орасида ҳам қисқа фурсатларда талабгор қўшиқлар қаторидан жой олиши тайин. Айниқса тўй ва тантаналарга алоҳида файз бағишлайди. Композиция Шамшид Шодиев ва Шамшид Гаппаров муаллфилигида ёзилган. Ижодкорлар қўшиқ яратилишига ўз ҳиссасини қўшган барча ҳамкасбларига миннатдорчиликларини изҳор қилишмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез кунларда қўшиқ учун ишланган клип ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol