"Муҳаббат баҳори" тез кунда

Сана: 25.07.2019 1659

"Муҳаббат баҳори" тез кунда

 

Айни кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан Қўқонда “Қўқон шамоли”, “Ибрат” ва “Муҳаббат баҳори” деб номланган тарихий мавзулардаги учта бадиий фильм суратга олинмоқда. "Қўқон шамоли", Ибрат" фильмлари ҳақида аввалги янгиликларимизда маълумотларни тақдим этган эдик. Бугун эса "Муҳаббат филмьи ҳақида тўхталиб ўтамиз.
“Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида икки ижодкор – Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ифода этилади.
Фильм сценарийси муаллифлари - Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов. Айни кунларда постановкачи режиссёр Иброҳим Расулов, операторлар Равшан Асқаров, Темур Абдуллаевлар томонидан суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу фильм воқеалари Қўқон, Жиззах, Тошкент вилояти ва Қримда бўлиб ўтади. Картинада шоир Ҳамид Олимжон ролини Ҳамза Ҳасанов, шоира Зульфия ролини эса Шаҳноза Ҳожимуродова ва София Турсунбоева ижро этишмоқда. “Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида Меҳриддин Раҳматов, Абдурайим Абдуваҳобов, Шафоат Раҳматуллаева, Отабек Ҳақбердиев, Фарғона ва Қўқон театри актёрларини турли ролларда кўришимиз мумкин. Фильм воқеалари 1920-1944 йилларни ўз ичига олади. Ушбу кинокартина куз ойларида якунига етказилиши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol