Фарҳод ва Ширин янги клиплар устида иш бошлашди
Сана: 28.06.2019
2935
Санъатимизда ўз ўрни ва мухлисларига эга бўлган Фарҳод ва Ширин шу кунларда янги қўшиқ ва клиплар устида иш олиб боришмоқда. Улардан бири "Дардли" номли қўшиқ учун яратилаётган бўлса, иккинчи тарона номи ҳозирча сир тутилмоқда. "9999" студияси клипмейкерлари томонидан яратилаётган клипларда ижодкорлар бир нечта такрорланмас образларда намоён бўлишади. Фарҳод ва Ширин тез кунда кетма кет премьера қилинадиган видео асаридаги образлари борасида стилист Лидия Андре билан ҳамкорлик қилишди. Демак, яқинда севимли ижодкорларингиздан янги қўшиқ ва клиплар тақдимотини кутиб қолинг.