Ойбек ва Нигорадан узоқ кутилган премьера
Сана: 21.06.2019
1977
қайноқ
Серқирра ижодкорлар Ойбек ҳамда Нигора ниҳоят мухлисларини янги ижод маҳсули билан қувонтиришди. Улар халқимизни бир вақтнинг ўзида икки карра хушнуд этиш ниятида ҳам қўшиқ ҳам клипни бир кунда намойиш қилишни лозим топишди. "Ҳай ҳай" номли мазкур ижод маҳсули илк куннинг ўзидаёқ ижобий фикрлар билан қарши олиниб, ўз тингловчиларини топишга ҳам улгурди. Тарона Элдор Қаюмов сўзи ва мусиқаси, Тимур Раҳманов аранжировкаси билан ёзилган. Клип режиссёри эса Дилмурод Каримов. Тасвирчи Муслимбек Ризо. Унда бош ролни Ойбек ҳамда Нигора ижро қилган.