Шоҳруҳ яккахон хонандалик фаолиятини йўлга қўйди
Сана: 07.06.2019
2180
қайноқ
Маълумки, бугунги кунга келиб Уммон гуруҳи фаолияти тўхтатилган. Бироқ гуруҳнинг солистлари яккахон хонанда сифатида ўз фаолиятларини бирин кетин йўлга қўйишмоқда. Жумладан Шоҳруҳ ҳам! У "Мени бахтим" янги қўшиқ яратди ва айни дамда ушбу мусиқий асар учун Туркияда видеоклип тасвирга олдирмоқда. Клип режиссёри Ҳабибулло Набиев. Тасвирчи Сарвар Собиров. Клипда турк сериаллари орқали бизга таниш бўлган актёр ва актрисалар иштирок этишмоқда.
Тарона муаллфиларига тўхталадиган бўлсак, қўшиқ сўзи Шариф Абдуллаев қаламига мансуб. Бастакор Бекзод Турғунов.
Демак, тез кунда Шоҳруҳдан янги қўшиқ ва видеоклип премьерасини кутиб қолинг!