Гули Асалхўжаева барчани рақсга чорлайди!

Сана: 24.12.2013 5022

Гули Асалхўжаева барчани рақсга чорлайди!

Яқиндагина “Қайсар дема” номли қўшиғини муҳлисларига тақдим этган Гули Асалхўжаева Янги йил байрамига таомнома тузиш билан бирга яна бир қўшиқ яратиш устида фаолият юритяпти.

Ахир айёмни рақсга чорловчи тароналарсиз тасаввур этиб бўларканми? Муҳлислар ҳам шодон қўшиқларга рақсга тушишсин дея “Хай-хай ўлан” номли қўшиқ дунёга келиш арафасида. Мусиқасию аранжировкаси Илҳом Маматов, матни Наргиза Латипова томонидан тайёрланган мазкур қўшиқнинг премъераси Январь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Худди шу ойда “Қайсар дема” номли қўшиқнинг видеоклипи ҳам муҳлислар эътиборига ҳавола этилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol