Моҳим “Ниҳол” мукофотига даъвогар асосий номзодлардан
Яхши биласизки, юртимизда ёш ва умидли хонандаларимиз учун ўзларининг истеъдодини намойиш этишларига катта аҳамият қаратилади ва доимо қўллаб-қувватлаб келинган.
Эстрадамизга шаҳдам қадамлар билан кириб келган маҳоратли хонанда Моҳим ҳам бир қатор мусиқий танловларда иштирок этиб келмоқда. Куни кеча “Ниҳол” мукофоти учун саралаш босқичи ўтказилди.
Шайҳонтоҳур тумани босқичида иштирок этган Моҳим шаҳар босқичига чиқишга муваффақ бўлди. “Ўзбегим” номли қўшиғини жонли ижрода маромига етказиб ижро этган Моҳимнинг истеъдоди ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб, Моҳим 1-ўринга лойиқ деб топилди. Олдинда эса шаҳар босқичи турибди.
Бундан ташқари, Муҳаммад Юсуф шеъри билан куйланган мазкур “Ўзбегим” таронаси билан Моҳим “Ягонасан, муқаддассан, Ватан” Республика кўрик-танловида ҳам ғолиблик учун ҳаракат қилмоқда. Моҳимга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Tез кунларда эса кўрик-танловларда жонли ижрода янграётган “Ўзбегим” таронаси премьераси ўтказилади.