Отабек Муталхўжаевдан ваъда қилинган тарона
Сана: 24.05.2019
2509
"Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ваъда қилган қўшиғини тақдим қилди. Тарона "Кечир дўстим" деб номланади. Мусиқий асар илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Бу композиция Дилшод Маҳкамов ва Жасур Бадалбоев билан биргаликда яратилган. Хонанданинг берган маълумотларига кўра, қўшиқ учун ҳаётий ва таъсирли видеоклип тасвирга олиш режалаштирилган. Ҳаттоки, у бу клипнинг ғояси борасида мухлисларига ҳам мурожаат қилди ва кимда қандай ғоя ҳамда фикрлар бўлса, шу сценарий бўйича клип тасвирга олишини айтиб ўтди!