“РЭП ВА ШУ КАБИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ” МАВЗУСИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Сана: 16.05.2019 1898

“РЭП ВА ШУ КАБИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ” МАВЗУСИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Бугунги кунда юртимизда санъат ва маданият, хусусан қўшиқчилик санъатини ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу борада “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган. Қўшиқчилик санъатининг турли йўналишларини ривожлантириш ва мазкур йўналишларда ижод қилиб келаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳам шу жумладан.
Шу мақсадда жорий йилнинг 14 май куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида рэп ва шу каби йўналишларда ижод қилувчи ёшлар билан “Рэп ва шу каби йўналишларда миллий қадриятлар уйғунлиги” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган мазкур учрашувда рэп ва шу каби йўналишларни ривожлантириш, бу йўналишларда ижод қилаётган ижодкорлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг 16-17-18 август кунлари Тошкент шаҳрида Рэп ва Диджейларнинг Халқаро фестивалини ўтказиш белгиланган. Шу боис ушбу учрашув орқали “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси келгусида рэп ижрочиларини саралаш, уларнинг ижодини баҳолаш, мастер-класслар ўтказиш, оригинал қўшиқлар яратишларига кўмаклашиш каби тизимли ишларни ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

“РЭП ВА ШУ КАБИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ” МАВЗУСИДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol