Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ премьераси
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев янги "Мен сени севаман" деб номланган композициясини халқимиз ҳукмига армуғон қилди. Aнчадан бери хонандадан янги қўшиқ кутаётган мухлисларни мазкур қўшиқ тақдимоти қувонтирди. Мусиқий асар Алишер Тайр сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Улуғбек Раҳматуллаев ушбу таронани тақдим қилар экан, мухлисларига "Бу қўшиқ учун видеолкип суратга олиш керакми, нима деб ўйлайсиз" дея мурожаат қилди. Ижтимоий тармоқлар орқали бу саволга жавоб қолдирган кузатувчиларнинг деярли ҳаммаси "Клип олиш керак" деган изоҳлар қолдиришмоқда. Бундай жавоблардан сўнг, яқин кунларда Улуғбек Раҳматуллаев мазкур қўшиқ учун видеоклип тасвирга олишни бошлаб юборса ажаб эмас.