Нилуфар Усмоновадан ваъда қилинган ва 5 йил кутилган дуэт премьераси

Сана: 16.01.2019 2651 қайноқ

Нилуфар Усмоновадан ваъда қилинган ва 5 йил кутилган дуэт премьераси

Нилуфар Усмонова айни дамда бир нечта тароналарини кетма кет премьера қилишни режалаштирган. Бу қўшиқларнинг айримлари йиллар олдин ёзилган бўлса, айримлари шу кеча кундузда яратилган. Улар ичида дуэтлар ҳам бор. "Севмек я да севмемек" дуэти ҳам шулар жумласидандир. Нилуфар Усмонова бу қўшиқни Озарбайжонлик хонанда Фарид Гасанов билан бирга ижро қилган.
Бу қўшиқ 2013 йилда, бундан 5 йил олдин ёзилган. 2013 йилда ҳар икки хонанда ҳам Turkvision танлови доирасида учрашишган. Танлов давомида Фарид Гасанов Нилуфар Усмонованинг ижодини кузатиб, у билан бирга ҳамкорлик қилиш ва дуэт айтиш таклифини билдирган. Нилуфар Усмоновага ушбу қўшиқни тақдим қилган. Танланган тарона манзур бўлганидан сўнг, дуэтни куйлашга қарор қилишган.
"Севмек я да севмемек" қўшиғи Туркиялик машхур ижодкор Айше Биргул Йилмаз сўзи ва мусиқаси билан ёзилган. Аранжировка муаллифи эса Жасур Абдураҳмонов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol