Бетакрор овоз соҳибаси Азиза Низамова куни кеча навбатдаги таронасини тақдим қилиб, мухлисларини хушнуд қилди Қўшиқ "Оқ терак" деб номланади. Мусиқий асар тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинди. Хонанда Азиза Низамова халқимиз орасида мазкур таронасини оммалашишига катта умид боғлаган. Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Якзонга тегишли. Мусиқий безакчи Жамшид Атабаев.