Руи Заминдан тез кунда янги тарона
Сана: 29.12.2018
3626
"Мусофир" қўшиғи билан халқимиз меҳрини қозонган хонанда Руи Замин шу кунларда бир нечта янги тароналар ёзиш билан банд. Улардан бирини хонанда яқин кунларда премьера қилишни режалаштирган. Мусиқий асар "Меҳрибон қизим" деб номланган бўлиб, Руи Замин учун жуда ҳам қадрли ижод маҳсулларидан бири ҳисобланади. Композиция номидан ҳам маълумки, қўшиқ жуда таъсирли. Хонанда мазкур қўшиғи халқимизга манзур келишига ва мухлислар қалбидан алоҳида ўрин олишига катта умид боғлаган. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Акмалжон Зокиров қаламига мансуб. Бастакор Руи Замин.