Бунёдбек Саидовдан узоқдаги дўстларга бағишланган тарона
Сана: 13.12.2018
3294
"Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов янги таронасини мухлислари эътиборига ҳавола қилди. Мусиқий асар "Қайтинг энди жўралар" деб номланади. Хонанданинг берган маълумотига кўра, бу мавзуга ҳали ҳеч ким қўл урмаган. Бошқа юртларда мусофирчиликда юрган дўстларни юртга қайтишига чорлов сифатида айтилган тарона десак ҳам бўлади. Қўшиқ учун танланган сўзлар ҳам жуда ҳаётий ва таъсирли. Мазкур композиция Али Шайдо сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Мусиқий безакчи Алишер Каримов. Умид қиламизки, хонанда бу ижод маҳсулидан кўзлаган ниятига етади ва кўпгина юртдошларимизга манзур келади.