Шаҳзод Муродов тиним билмай ижод қилмоқда
Умидли ва истеъдодли хонанда Шаҳзод Муродов юртимиз мустақиллиги байрами муносабати билан ''Ўзбекистон'' номли қўшиқ куйлаб, муҳлислари учун муносиб туҳфа тайёрламоқда. Тез кунда премьера этилажак тарона учун куни кеча видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилди. Айтиб утиш лозимки, мазкур тарона шунчаки куйланмаган, унда Ватанга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббат акс этади. Шунингдек, видеоклип сюжети ҳам қўшиқга мос равишда тасвирга олинди. Пойтахтимизнинг гўзал гўшаларида олиб борилган суратга олиш жараёнларида Ойбек Алиев режиссёрлик қилди, Сардор Аҳмедов эса операторлик ишларини бажарди.
Таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Нодир Азимов, аранжировка эса Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Яқин кунларда Шаҳзод Муродовдан яна бир янги видеоклип премьерасини қарши оласиз. Бундан ташқари хонанданинг, эстрадамиз юлдузи Муниса Ризаева билан биргаликда ижро этган “Ўжар” номли дуэт таронаси учун ишланган видеоклипи ҳам деярли тайёр холга келган. Демак, тез кунда Шаҳзод Муродовдан кетма-кет видеоклиплар премьерасини ўтказиб юборманг.