“Довюрак ошпаз” мультипликацион фильми тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 10.12.2018 915

“Довюрак ошпаз” мультипликацион фильми тақдимоти  бўлиб ўтди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Мультипликацион фильмлар студияси” Давлат унитар корхонаси томонидан бир қатор миллий мультипликацион фильмлар ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги кунда ўзбек халқ эртаклари асосида яратилган икки қисмли “Довюрак ошпаз” номли мультипликацион фильмининг ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ якунланди.
Суратга олинган мультипликацион фильмлар тарғиботини амалга ошириш, улар билан ёш томошабинларни яқинроқ таништириш мақсадида янги ишлаб чиқарилган ҳар битта мультипликацион фильмлар тақдимоти ўтказилиши анъанага айланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 10 декабрь куни Алишер Навоий номидаги киносаройда икки қисмли “Довюрак ошпаз” мультипликацион фильми тақдимоти ўтказилди. Тадимотда мултфильм ижодкорлари билан бирга жажжи болажонлар иштирок этишди. Мултфильм қаҳрамонларига ўзбек киносининг маҳоратли актёр ва актрисалари овоз беришган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol