Шуҳрат Юлдашев ва Умидахондан кутилмаган дуэт
Сана: 13.03.2018
4033
Истеъдодли ижодкорлар Умидахон ва Шуҳрат Юлдашев халқимиз ҳукмига кутилмаган дуэтларини ҳавола этишди. “Ҳай ёр-ёр” деб номланган мазкур дуэт нафақат ҳар икки хонанданинг мухлисларини, балки, катта-ю кичикни ҳайратга солди. Бундан 12 йил аввал эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон томонидан ҳам ижро этилган бу композициянинг янги талқини ўзига хослиги билан ажралиб туради. Мусиқий асар қисқа фурсатда халқимиз орасида яхшигина оммалашса ва талабгор қўшиқлар сафидан ўрин олса ажаб эмас.
Ха айтганча, халқ сўзи билан ёзилган қўшиқнинг мусиқа ва аранжировка муаллифи Мирзиёд Нурматов.