Ёш ижодкор Истора Ҳамроқуловадан тез кунда янги қўшиқ
"Ласт медиа" продюсерлик маркази лойиҳаларидан бири бўлган Истора Ҳамроқулова актрисалик маҳорати билан халқимиз орасида танилишга улгургани сир эмас. Маълумки, у хонандалик ва актрисаликни баравар олиб бормоқда. Бунинг яққол мисоли қилиб яқиндагина "Миллионер келин" фильмига куйлаган саундтрекини кўрсатишимиз мумкин. Ёш ижодкорнинг продюсери Нилуфар Ҳудойбердиеванинг берган маълумотларига қараганда, у яқин кунларда "Мангу зулмат" номли сокин қўшиғини омма эътиборига ҳавола қилади. Ижодкорнинг бу қўшиқдан умиди катта. Унга видеоклип тасвирга олиш ҳам режада бор. Қолаверса, яқин кунларда тасвирга олиш ишлари бошланадиган янги фильмда ҳам бош роллардан бирини ижро қилиши кутилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Истора Ҳамроқулова куни кеча яна бир ёш ижодкор Камрон Мўминов билан куйлаган дуэт қўшиғини премьера қилди. Қўшиқ номи "Ошиқ юрак" деб номланади.