Мафтункор Шаҳзода "Мен ўша" таронасини премьера қилди
Сана: 05.09.2018
4082
қайноқ
Санъатимизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзода янги мавсум бошиданоқ ажойиб қўшиқ премьераси билан мухлисларини хушнуд этди. Тарона "Мен ўша" деб номланади. Юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочган мусиқий асар кутилганиданда аъло даражада қарши олинди. Қўшиқ қисқа фурсатларда кузнинг энг талабгор композицияларидан бирига айланиши шубҳасиз. Хонанда мухлисларини қандай қўшиқ билан қувонтиришни ва уларнинг қалбига йўл топишни жуда яхши билади. "Мен ўша" таронаси эса сўзимизнинг яна бир яққол мисоли бўла олади. Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, қўшиқ Шаҳзоданинг доимий ҳамкорлари Сарвар ва Комил томонидан ёзилган.