"Исломхўжа" фильмининг премьераси бўлиб ўтди
27 август куни Алишер Навоий номли киносаройида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Исломхўжа" номли бадиий-публицистик фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм ўз даврининг тараққийпарвар халқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири, Хива хонлигининг бош вазири Исломхўжа ҳақида бўлиб, унинг маърифат, адабиёт ва санъат ҳомийси сифатида қилган ишлари хусусида. Фильмда хоннинг яқин қариндоши , қайнотаси, хонликнинг энг буюк амалдори, оддий халқ орасида катта ҳурматга эга Исломхўжа сирли равишда ўлдирилгани, дастлаб, қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари тезда тўхтатилиб, босди босди қилишга ўтилгани, қарийб бир асрдан зиёд вақт давомида ҳали-ҳануз жавобини кутаётган фожеали қотиллик тафсилотларини ўрганишга бел боғлаган тадқиқотчи-тарихчи бир асрлик фурсат ўтганлигига қарамай, мавжуд ҳужжатларга асосланиб, масалага ҳолисона ёндашиб, асл айбдорлар қиёфасини очишга ҳаракат қилгани киноижодкорлар томонидан моҳирона тасвирланган. Фильмда асосий ролларни Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров ва Асал Шодиева ижро қилган.