Уммон гуруҳидан тез кунда янги қўшиқ премьераси

Сана: 14.08.2018 3759

Уммон гуруҳидан тез кунда янги қўшиқ премьераси

Маълумки, Уммон гуруҳининг солисти Зоҳид гуруҳни тарк этди. Аммо гуруҳ ўз фаолиятини тўхтатмади. Уммон гуруҳи икки кишилик таркибда яъни Шохрух ва  Жасур биргаликда ижод қилишади.  Сир эмаски, Зоҳидсиз гуруҳ фаолияти қандай ва кай тартибда давом этиши кўпчиликка қизиқ. Ҳаттоки, бу борада ҳали ҳамон ижтимоий тармоқларда бахс-мунозараларга дуч келамиз. Уммон гуруҳи аллақачон  янги ғоялар ва лойиҳалар устида ишлашни бошлаб юборишди. Айни дамда Уммон гуруҳининг икки кишилик таркибидан илк қўшиқ ёзиб тугалланди. Тарона номи "Йиғлама юрак" деб номланади. Гуруҳ солисти Шохрухнинг берган маълумотларига қараганда, ушбу мусиқий асар Шаҳбоз Носиржонов сўзи, Жасур Бадалбоев мусиқаси билан ёзилган. Қўшиқ премьераси сентябрь ойида  бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гуруҳ ижодкорлари тайёрлаётган барча янгиликлар олдинда. Албатта тез орада кетма-кет ҳаммасига ўзингиз гувоҳи бўласиз ва баҳо берасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol