Ягонадан юқори ҳароратли “Ҳарорат” таронаси премьераси
Ягона ўзининг шарқона кўриниши, жозибали овози ва ноодатий услуби билан доимо мухлисларини хушнуд этиб келади.
Бу сафар ҳам Ягонадан яна бир янги таронани қарши оласиз. Ягонанинг мухлислари интиқлик билан кутаётган янги қўшиқ номи “Ҳарорат” дея номланиб, тарона номига монанд шўх ва рақсбоп оҳангда яратилган. Бу эса Ягонанинг йўналишига хос услубдир.
Таронанинг мусиқа ва матн муаллифи Гавҳар Матжонова бўлиб, мазкур қўшиққа Тимур Примқулов томонидан видеоклип суратга олингани ҳақида хабар бергандик.
Қўшиқ ФМ 101 тўлқини орқали премьера қилингач, тингловчиларнинг қўнғироқлари ва СМСлари тинмади. Улар томонидан билдирилган фикрлар орқали қўшиқ тингловчиларга маъқул келди дея хулоса қилиш мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Июль ойида Ягонадан яна бир қайноқ премьерани қарши оласиз. Жазирама ёз мавсумида мазкур “Ҳарорат” номли таронага ишланган видео тақдим этилади. Клипда эса Ягона бир неча образда намоён бўлиб, бир неча фотосуратларни тақдим этгандик.
Ҳозирча қайноқ ҳароратли премьера қўшиқ, яъни Ягона томонидан яратилган янги “Ҳарорат” номли таронани тингланг ва фикрларингизни қолдиришни ҳам унутманг!