Эркин Воҳидовга бағишланган «Кўнгил таронаси» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди

Сана: 01.08.2018 3668

Эркин Воҳидовга бағишланган «Кўнгил таронаси» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди

Эркин Воҳидов ижодини халқ орасида янада кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси томонидан 2018 йил 31 июл куни «Туркистон» санъат саройида адиб ижодига бағишланган «Кўнгил таронаси» деб номланган концерт дастури ўтказилди. Ижодий кечада Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси раҳбарияти, адибнинг оила аъзолари, шогирдлари, эл суйган хонандалар қатнашдилар. Концерт дастурида ўзбек адабиётига катта ҳисса қўшган адибимиз Эркин Воҳидов хотирланди.
Ижодий-мусиқий кечада шоир шеърларидан қўшиқлар яратган санъаткорлар – Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Эркин Қайтаров, Алишер Турдиев ҳамда “Дуторчилар” ансамбли, Ўзбек миллий “Мумтоз” ансамбли хонандалари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муҳсинбек ва Яхёбек Мўминовлар, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Шарофиддин Муродов, “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли хонандалари Дониёр Норов ва Санжар Нурматов, Олим Мирзаев, “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Азамат Ахмедов, “Лазги” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Дилмурод Отажонов, “Ўзбекистон” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Санъатбек Фармонов, “Мақом” ансамбли хонандаси Озодбек Тилланазаров иштирок этдилар.
Ҳар бир янграган қўшиққа мос равишда мафтункор рақслар Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг “Ўзбекистон”, “Навбаҳор” ва “Лазги” ашула ва рақс ансамбллари томонидан саҳналаштирилди.
Шунингдек, гўзал куйларни муҳлисларга етказиб беришда “Навбаҳор” ансамбли созандалари катта ҳисса қўшишди. Адиб ижодига бағишланган кечада нафақат унинг шеърларига басталанган қўшиқлар янгади, балки шоирнинг шеърлари издошлари томонидан маромига етказилиб ўқилиб, илиқ хотиралар ёдга олинди.

Эркин Воҳидовга бағишланган «Кўнгил таронаси» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди

Эркин Воҳидовга бағишланган «Кўнгил таронаси» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol