Юлдуз Усмонова юртимиз бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда

Сана: 13.07.2018 3834 қайноқ

Юлдуз Усмонова юртимиз бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова айни кунларда ўз мухлисларини хушнуд этиш  ниятида юртимиз бўйлаб гастрол концерт дастурини тақдим қилмоқда. “Сен ва мен учун” номли концерт Сурхондарё вилояти старт олди. Жазирама ёз бўлишига қарамай, хонанда ва уларнинг ижодий жамоаси дастурни юқори даражада ўтказиш учун тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Дастур меҳмони Обид Асомовнинг иштироки эса халқимизни янада қувонтирмоқда.

Юлдуз Усмонова юртимиз бўйлаб яккахон концерт дастурини тақдим қилмоқда

8, 9 июль кунлари Термизда, 12 июль куни Нукусда аншлаг тарзда ўтган концерт, 13 июль куни Бухорода, 14 июль Навоийда, 15 июль Самарқандда, 16 июль Қаршида, 17 июль Жиззахда, 20 июль Фарғонада, 21 июль Андижонда, 22 июль куни Наманганда ва 23 июль куни Бекободда давом этади. Юлдуз Усмонова ва уларнинг ижодий жамоасига омад тилаб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol