"Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Полшага ташрифи
Юнесконинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Адам Мицкеевич институти, “Ўзгаришлар етакчилари” фонди ва Полшанинг Ўзбекистондаги елчихонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон киноиндустрияси раҳбарлари ҳамда мутахассислари учун жорий йилнинг 1-8 июль кунлари Полша давлатига расмий ташриф ташкил етилди. Мазкур ташриф “Лаос, Ўзбекистон ва Руандада маданий ва ижодий индустрияларни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ташрифнинг мақсади – Ўзбекистон киноиндустриясини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўзбек ва поляк кино ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ҳамда ўзбек киносини Полша ва Европада тарғиб қилишдан иборат. Ташриф давомида Полшанинг кино соҳасидаги раҳбарлари ва мутахассислари, Полшада кино соҳасини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат ва нодавлат кино ташкилотлари билан учрашувлар амалга оширилмоқда.