“Сетора” гуруҳи жиддий мавзуга хазил билан ёндашди

Сана: 26.06.2014 4104

“Сетора” гуруҳи нега сўнгги вақтларда жим? Гуруҳ вакиллари қачон янги қўшиқ тақдим этишади? Бу саволларнинг кетма-кетлиги қизларга ҳам етиб борган. 

Гап шундаки, гуруҳ вакилалари айни пайтда нафақат қўшиқ, балки янги видео устида ҳам иш олиб боришмоқда. Гуруҳ ижодида янгича йўналишда бўлиши кутилаётган тарона мавзуси севги-муҳаббат. Бироқ ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган ушбу туйғу инсонлар ҳаётида жиддий мавзу бўлса-да, “Сетора” гуруҳи қизлари буни хазиломуз тарзда қўшиқ сифатида тақдим этишга қарор қилишди. Бу борада эса уларга серқирра ижодкорлардан ҳисобланган Жамшид Шодиев ёрдам бермоқда.

“Фантазия” номли тарона тез кунларда тайёр бўлиб, мухлислар учун тақдим этилади. Ижодкорлар қўшиқ ноодатий йўналишда бўлганлиги учун ҳам тингловчиларга яхши кайфият улаша олади деб умид қилишмоқда. Гуруҳ вакилалари меҳнатининг натижасига эса тез кунларда баҳо бериш имкониятига эгасиз. Тарона премьераси албатта биринчилардан "Ўзбегим Таронаси” радиоси ва сайтимизда. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol