Болливуд юлдузлари Ўзбекистонда клип суратга олишмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон туристик брендини оммалаштириш устида катта амалий чоралар кўриб чиқилмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ҳинд юлдузларининг бир нечта видеоклиплари Ўзбекистонда суратга олиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Май ойининг биринчи ярмида ARKO PRAVO MUKHERJEE бошчилигида биринчи мусиқа гуруҳининг клипи суратга олинди. ARKO – хонанда, бастакор, бир неча хит қўшиқлар муаллифи. Ушбу мусиқа гуруҳига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбеккино” МА вакиллари ҳамроҳлик қилишди. Хонанданинг қўшиқларини суратга олиш жараёнида асосий оператор ва маслаҳатчи вазифасида Шуҳрат Қаюмов қатнашди. Ҳинд юлдузининг Ўзбекистондаги ташрифи хонанданинг расмий ижтимоий тармоқларида ҳам ёритилди. Мусиқали видеоклиплар ҳинд телеканаллари орқали намойиш этилади. Лойиҳанинг кейинги меҳмонлари MEET BROS гуруҳи ва хонанда ҳамда актриса KANIKA KAPOOR.