Бунёдбек Саидовдан тез кунда янги қўшиқлар премьераси
Сана: 21.05.2018
3827
Хушовоз хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов тез кунда бир нечта қўшиқларини омма эътиборига намойиш этади. Улардан бири “Кексаликка кўнманг онажон” деб номланган. Хонанда бу мусиқий асарни яратишда Хушнуд Дарвеш, Фарруҳ Соҳиб ва Фурқат Бобожонов билан ҳамкорлик қилган. Бундан ташқари у, “Маржона” таронасини ҳам мухлислари ҳукмига ҳавола қилишни режалаштирган. Хонанда ҳар икки қўшиғи ҳам халқимизга манзур келади деган умидда. Премьералар кетма-кетлигини кутиб қолинг ва ўзингиз баҳо беринг.